“Коронавирус олами” да нима гаплар?

Кеча юртимизнинг 3 та ҳудудида яна 20 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

2022 йил 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238088 (+17) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 1 нафари Андижон вилоятида,
• 7 нафари Тошкент вилоятида,
• 9 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
• Тошкент вилоятида 12 нафар,
• Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236022 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.