Россияда ўзбекистонлик қиз ўзини кўприкдан ташлаб юборди

Бу ҳақда 78.ru нашри хабар берди.Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 12 апрел куни Москва вақти билан 12:40 атрофида ўзбекистонлик қиз ўзини Александр Невский кўпригидан ташлаб юборган.Бу ҳақда 78.ru нашри хабар берди.

Ҳодисага гувоҳ бўлганлар қизни сувдан олиб чиқишган. 1995 йилда Ўзбекистонда туғилган қиз Маринский касалхонасига ётқизилган.

Ҳозирда ушбу воқеа сабаблари ўрганилмоқда.