Сирдарёда гигант чақалоқ туғилди

Сирдарёда гигант чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида унча мунча эмас, нақд етти килолик қизалоқ туғилди.

Онанинг ва чақалоқнинг соғлиғи яхши,шифокор ва ҳамшираларимиз белгиланган тартибда ёрдам кўрсатишяпти. Улар саломатлиги назоратимизда,чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали олинди, – -дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санат Қодиров.

Муҳими, Гигант чақалоқ, Сирдарё вилоят тарихида биринчи бор туғилиши. Уни дунёга келтирган она, асли Сирдарё туманидан бўлиб, 1998 йилда туғилган. Гигант қизалоқ эса унинг биринчи фарзанди.