Хабарлар

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тешаев Бобур Қодирович Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Маьлумот учун, 36 ёшли Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.

Б.Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Кўпроқ юкланг

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button