Грузияга янги авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Грузия ҳудудлари орасида тўғридан тўғри авиақатновларни янада ривожлантириш мақсадида янги йўналишларни очишда давом этмоқда. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

“Авиакомпания тез кунларда Батумига авиақатновларни амалга оширади ва йўловчиларимизнинг ёзда саёҳат қилиш имкониятлари яна биттага ошади”, дейилади хабарда.