Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, Москва шаҳридаги Бригадирск кўчасидаги бинолардан бирида олиб борилаётган тамирлаш ишлари давомида бино томи қулаб тушган.
Маълум бўлишича, тамирлаш ишларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида бир нафар ҳамюртимиз Э.Н ҳалок бўлган ва яна бир юртдошимиз М.Х ҳозирда шифохонага ётқизилган.
Ҳозирги вақтда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.