Анор экспорти бир йил ичида 1,5 минг тоннага ошганлиги маьлум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий давлатларга қиймати 5,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 4,9 минг тонна анор экспорт қилган. Бу ҳақда
Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Анор экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп анор экспорт қилган давлатлар:
• Россия – 2,5 минг тонна
• Қозоғистон – 1,7 минг тонна
• Тожикистон – 492 тонна
• Қирғиз Р. – 239 тонна

Икки ойда хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудлар:

• Қашқадарё вилояти – 998 тонна

• Сурхондарё вилояти – 823 тонна

• Тошкент вилояти – 767 тонна

• Фарғона вилояти – 661 тонна