Туркияда портлаш юз берди, қурбонлар борлиги айтилмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бейўғли даҳасида портлаш бўлган. Бу ҳақда «Сабаҳ» газетаси хабар қилди.

Манбанинг хабарига кўра, портлаш ерости кабеллари сақланадиган бинода кузатилган. Айни пайтда бинодаги одамлар эвакуация қилиняпти.

Маълумотларга кўра, полиция маҳкамаси ёнидаги портлаш оқибатида 10 киши қурбон бўлган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум.