Туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши маълум қилинганди.

«Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар», деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.