Ўзбекистонда уч ойда неча сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани очиқланди

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 24,1 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 % га ошган.

Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:

• кичик корхона ва микрофирмалар – 58,6 %

• йирик ташкилотлар – 23,5 %

• норасмий сектор – 17,9 %