Корхона фойдасига 1,3 млрд сумма ундирилди



Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган кўчмас мулк объекти аукцион савдоларига қўйилгач қарздор корхона томонидан тадбиркор фойдасига 1,3  млрд. миқдоридаги қарздорлик суммаси тўлиқ  ундириб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 12.10.2021 йилдаги  ижро варақасига асосан қарздор корхонадан  ундирувчи “CLEAN GAZ SERVICE” МЧЖ фойдасига 1 млрд.  364 млн.  477 минг 650 сўм асосий қарздорлик, 200 млн. сўм пеня, 20 млн.  467 минг  165 сўм давлат божи ҳамда 17 840 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Ж.Жўраев иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг  23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздор корхона Бюронинг туман бўлими томонидан берилган ихтиёрий муддатда катта миқдордаги қарздорликни тадбиркор фойдасига қопламаганлиги сабабли, давлат ижрочиси  томонидан  мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ҳаракатлар давомида қарздорга тегишли бўлган  Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган кўчмас мулк объекти аукцион савдоларига қўйилгач қарздор корхона томонидан тадбиркор фойдасига 1,3  млрд. миқдоридаги қарздорлик суммаси тўлиқ  ундириб берилди.