Наманганда фуқародан салкам 280 млн сўмлик маблағ ундирилди

МИБ ахборот хизмати хабар қилишича, Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг ҳукмига кўра, қарздор Т. А.дан ундирувчи С. Р. фойдасига 279 млн. 151 минг сўм зарар ундириш белгиланган.

Мазкур ижро варақаси Бюронинг Янги Наманган туман бўлими иш юритувга келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан бир иш кунида ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қарздорга зарар суммани тўлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, қарздор Т.А. муддатида белгиланган зарар суммасни тўламагани учун мажбурий ҳаракатлар олиб борилган.Қарздорнинг номидаги мол-мулк ва автотранспорт воситаси хатлангандан сўнг, қарздорлик жорий йилнинг 20 апрель куни ундирилган.

Ижро ҳужжати амалда тамомланган.