Тиббиёт ходимларининг иш ҳақлари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор Булоқбоши туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 50 нафар ундирувчилар фойдасига жами 125 млн. 888 минг 832 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Булоқбоши туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор бирлашманинг раҳбари ва бош иқтисодчиси ижро ҳужжати билан таништирилиб, қарздорликни ўз вақтида бартараф этишлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жами 125 млн. 888 минг 832 сўм иш ҳақи пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди.