Ўзбекистонда уч ой ичида қанча автомобил бензини ишлаб чиқарилгани очиқланди

2022 йилнинг январь-март ойларида 289 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2022 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 289 минг тонна

— Кўмир – 1 151 минг тонна

— Нефт – 183 минг тонна

— Газ конденцати – 351 минг тонна

— Енгил автомобил – 68 905 дона

— Автобус – 129 дона

— Юк автомобиллари – 870 дона

— Автомобил двигателлари – 52 минг дона