ОТМга кириш учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2022-2023 ўқув йили қабулида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал блл – 11 балл);
Математика – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
Ўзбекистон тарихи – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл).

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл);

2-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл).

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Шунга кўра, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.