“Ўзгидромет” водий аҳолисини жиддий огоҳлантирди

Жорий йилнинг 27 апрель куни кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда сел юз бериши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидрометхабар берди.

Унга кўра, Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.