Ўзбекистонда юридик шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи маьлум қилинди

Давлат статистика қўмитаси юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳақидаги маълумотномасини эълон қилди.

Davlat statistika qo’mitasi

Қайд этилишича, 2022 йил январь-март ойларида Республикадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 426,8 минг сўмни ташкил етиб, (2021 йилнинг январь-март ойларида 2 876,4 минг сўм бўлган) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,1 фоизга етган.

Жумладан, ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи Тошкент шаҳри (5 211,4 минг), ҳамда Навоий (4 730,5 минг) ва Тошкент (3 749,3 минг) вилоятларига тўғри келган.

Энг кам кўрсаткич эса Фарғона (2 592,7 минг), Сурхондарё (2 611,6 минг) ва Қашқадарё (2 626,2 минг) вилоятларига тўғри келмоқда.

2018–2022 йилларнинг январ-март ойлари ўртача ойлик иш ҳақи динамикасига эътибор қилинса, даврлар оралиғидаги энг катта сезиларли ўсиш 2022 йилда қайд этилганлигини кузатиш мумкин.

Маълумот учун, 2021-йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 марта оширилган (2021 йил 1 февраль ва 2021 йил 1 сентябрь).