Ёзги Осиё ўйинлари ғолиблари 5 минг долларгача рағбатлантирилади

“2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–234-сон, 05.05.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, мазкур Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди.

Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг тренерлари қуйидагича рағбатлантирилади:

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;

Кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;

Бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

Олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;

Кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;

Бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

 Бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

Олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

Кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

Бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофотлари.

 Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль учун – БҲМнинг 300 баравари;

Кумуш медаль учун – БҲМнинг 200 баравари;

Бронза медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

Олтин медаль учун – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;

Кумуш медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

Бронза медаль учун – БҲМнинг 50 баравари миқдорида.