Ўзбек-Қирғиз чегарасида отишма бўлгани, уч қирғизистонлик вафот этгани айтилмоқда

Ўзбек чегарачилари томонидан ўққа тутилиши оқибатида уч нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш учун икки давлат вакиллари зудлик билан учрашиб, расмий текширувлар якунлари бўйича 6 май куни вазиятни муҳокама қилишга келишиб олган.

Қўшимча маълумотларга кўра, Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч фуқаросига қарши қурол ишлатган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

Ҳодиса Жалолобод вилояти Ала-Бўка тумани Актам МФЙ Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ала-Бука туманидаги шифохонага етказилган. Ўша ерда ҳушларига келмай вафот этдилар.

Ҳодиса ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Ала-Бука йўналишидаги чегара вакили Ўзбекистоннинг Янги-Қўрғон йўналишидаги чегара вакили билан учрашув ўтказди. Томонлар ички текширувлар натижаларига кўра учрашувни 6 май куни давом эттиришга келишиб олдилар. Ҳолат юзасидан тергов-тезкор тадбирлари бошланган”, — дейилади хабарда.