Тезкор хабар. Пандемия сабабли яна бир катта мусобақа қолдирилди

Хитойдаги ёзги осиё ўйинлари кейинги йилга қолдирилди.

Ханжоу шаҳрида, шу йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтиши керак бўлган ёзги Осиё ўйинлари кейинги йил бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Тошкентдаги йиғилишда маълум қилди. Ушбу спорт мусобақасининг қолдирилишига мамлакатдаги пандемия сабаб бўлди.

Маълумот учун, энг сўнги Осиё ўйинлари 2018 йил Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган эди.