Самарқанддаги кучли сел келтирган талофатлар очиқланди

Ижтимоий тармоқларда кучли сел келиб, машиналарни оқизиб кетгани тасвирлари тарқалди.

Кеча, 9 май кунидан 10 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида қисқа муддатли кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида ушбу ҳудудидан оқиб ўтувчи сойга ёмғир сувлари сиғмай, тошиб чиқиш ҳолати юзага келган.

Ҳодиса оқибатида тахминан соат 23:30 ларда ушбу махаллада яшовчи фуқаро М.Ага тегишли бўлган Жигули «ВАЗ-21011» русумли автомобил яшаш уйи яқинидаги сой сув йўлида қолганлиги сабабли келаётган ёмғир сувлари уни тахминан 40-50 метр масофага суриб борган, натижада автомобилга қисман зарар етган, дейилади ФВВ маълумотида.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВ бўлимига фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.