Ангрен шаҳрининг ҳокими вафот этди

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 11 май куни Ангрен шаҳрининг ҳокими Нуриддин Абдураҳимов вафот этди.У жорий йилнинг январь ойидан Ангрен шаҳрининг ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Маьлумот ўрнида Нуриддин Абдураҳимов Ангрен шаҳрининг ҳокими бўлишидан олдин президент администрациясида ишлаган.