Xотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори (252-сон, 11.05.2022 й.) билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (8 млн 100 минг сўмгача) миқдорида;

суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача) миқдорида;

ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида;

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида;

“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида;

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан (540 минг сўмдан) ошмаган миқдорда бир марталик;

тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун –БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида (бунда уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб берилади);

“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (540 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;

шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари миқдоридан (6 млн 750 минг сўмдан) ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.

Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида “уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 3 ой мобайнида ҳар бир шогирдга (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача (1 млн 80 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади: