Айни кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида чим устида хоккей бўйича Хитойда бўлиб ўтувчи ёзги Осиё ўйинларига саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади.
Бугун ўтказилган плай офф баҳсларида Сингапур устидан ғалаба қозонган ҳамюртларимиз мустақилликдан сўнг илк бор ёзги Осиё ўйинларига йўлланма олишди.
Энди вакилларимизни унчалик аҳамиятга эга бўлмаган ўйин кутиб турибди. Рақиб Шри Ланка жамоаси билан ўтказилган учрашув натижасидан қатъий назар Ўзбекистон терма жамоаси Ханчжоудаги Осиё ўйинларига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда бўлиб ўтадиган ХIХ ёзги Осиё ўйинлари пандемия сабабли кейинги йилга қолидирилган эди.