2022-2023 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди

ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

• кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;

• сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;

• кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;

• масофавий таълим шаклига— 3 610 нафаp.

— магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.