Самарқанддаги 5 хонадонда ёнғин чиқди

Бугун, 19 май куни тунда Самарқанд тумани “Жойисой” МФЙ Бирдамлик кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 03:51 да ёнғин хабар тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажии ва “КАМАЗ” ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. Ёнғин жойига соат 04:06 да етиб борилган ва соат 05:38 да аланга тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 5 та хонадоннинг тахминан 490 м. кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.