Алишер Қодиров йўл таъмирловчилар тунда ишлаши кераклигини айтди

Айни пайтда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда фракция раҳбари Алишер Қодиров йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш кераклигини, чунки иш вақтидаги бундай ҳаракат катта тирбандликни келтириб чиқараётганини таъкидлади. 

– Бугун бу жараённи қонунчилик билан тартибга солиш, яъни йўл таъмирини фақат тунги вақтларда амалга ошириш вақтини қонун билан аниқ белгилаш керак. Бу дунё тажрибасида бор, – деди фракция етакчиси. 

Ташаббускорлар бу тўғри талаб эканини қайд этди.