2022 йилнинг апрель ойида тухум нархлари март ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 0,4 % га арзонлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, тухум нархлари йил бошидан буён ўртача 4,2 % га арзонлашган.
Тухум нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 0,3 % га қимматлашгани кузатилган.