Бухорода мактаб директори ўқувчини калтаклади

Бухоро туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчисининг отаси қизини мактаб директори калтаклаганини айтиб, мурожаат билан чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди.


Ўрганишлар жараёнида 8-синфда таҳсил олаётган ўқувчи қиз мактабнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари”га риоя қилмаганлиги сабабли мактаб директори уни жазолаш мақсадида калтаклаганлиги аниқланди.
Ўз вазифасини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйган, ўқувчига нисбатан куч ишлатишга уринган мактаб директорининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича тегишли қонуний чораларни кўриши хабарда таькидланган.