ИИБ ўгай она 11 ёшли қизни калтаклагани тўғрисида маълумот берди.

Андижонда ўгай она 11 ёшли қизини калтаклаб тан жароҳати етказган. Қизнинг жароҳатлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. ИИБ ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

“Олтинкўл тумани “Ганжиравон” МФЙда яшовчи 2011-йилда туғилган вояга етмаган И. Ҳ гa нисбатан жорий йилнинг 22-май куни ўгай онаси Х.М томонидан тан жароҳати етказилган. Шунингдек, шу куни вояга етмаган Ҳ.И бобоси Х.И ҳамда бувиси И.Слар истиқомат қилаётган уйга қочиб келади. Уларга бўлган воқеани айтиб беради ва шу маҳалладаги рақамсиз уйда яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси), Қ.А ҳамда бувиси Қ.Зларнинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишни илтимос қилади. Мазкур хонадонга боргандан сўнг холаси Р.З жияни Ҳ.Ига нисбатан етказилган тан жароҳатларини видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаганлиги аниқланди.

27-май куни вояга етмаган Х.Идаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,- дейди Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.