Самарқандда сайёҳлар кетаётган автобус “Камаз” билан тўқнашди

Жорий йилнинг 22 май куни соат 01:00 да Иштихон тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидаги йўлда Бухоро-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобус ва “Камаз” юк машинаси тўқнашган. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, автобус салонида бўлган ҳайдовчининг шериги олган тан жароҳати сабаб вафот этган.

Йўловчилардан бири бўлган Руминия фуқароси енгил тан жароҳати олган.