Эртадан Ўзбекистонда Осиё чемпионати старт олади

Бир неча йил олдин Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерациясига 2022 йилги U23 Осиё кубогини юртимиз яшил майдонларида ўтказиш бўйича сўровнома юборган эди. ОФК ушбу сўровномани қабул қилиб, нуфузли турнирни Ўзбекистонда бўлиб ўтишига розилик берган эди.

Жорий йилнинг 17 феврал куни Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида U23 Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз Туркманистон, Эрон ва Қатар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олди.

Ушбу мусобақа 1-19 июн кунлари юртимизнинг “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва Қаршидаги “Марказий” стадионларида бўлиб ўтади.

Эртага 1 июн Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Осиё чемпионатининг очилиш маросими ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув ўтказилади.

Маълумот учун Ўзбекистон U23 терма жамоаси 2018 йилда мазкур мусобақада ғолибликни қўлга киритган.