Тафаккур вақти: Яхши сўзнинг кучи

Хотин ишдан қайтган эрига шундай дебди:

– Менга ўзгартиришим керак бўлган барча салбий сифатларимни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шундай вазифа берди.

Эр бир қоғозга ёзибди:

«Мен хотинимни қандай бўлса, шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман».

Эр букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берибди.

Эртаси куни эр уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олибди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига дебди:

– Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса, бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим…

Шунда эр тўғри йўл тутганини кўнглидан ўтказибди:
«Хотинимнинг айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан».

Қизиғи шуки, унинг хотини шу ҳодисадан кейин етмиш фоизга ўзгарибди. Негалигини биласизми? Бу – мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган мамнуният қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади.