Тафаккур вақти: Соғиниш

Кекса отахондан сўрашди:

– Болаларингизни соғинасизми?

Отахон жавоб берди:

– Мен болаларимнинг болалигини соғинаман…
Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эди.

Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам, мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди… Энди-чи… Ҳаммаси акси…

Ота-оналаримиз шу кўйга тушиб қолишмасин. Илло, қайтар дунёлигини унутмайлик!