Коронавирус яна авж ола бошлади, бир кунда 57 кишида касаллик аниқланди

2022 йил 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239376 (+57) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
7 нафари Тошкент вилоятида,
44 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.