Жавобгарларга тегишли Tracker автомашинаси ҳамда бино хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарздор корхона, қўшимча жавобгарлар А.Саидов ва А.Қодировлардан ундирувчи «Агробанк» АТБ Ёзёвон филиали фойдасига жами 405.5011.200 сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ижрога қаратилган.

Суднинг қарорига асосан ундирув қўшимча жавобгар А.Саидовга тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Tracker” русумли автотранспорт воситаси ҳамда А.Қодировга тегишли бўлган Ёзёвон тумани, Навбаҳор қишлоғида жойлашган турар-жойга қаратиш белгиланган эди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 18.06.2022 йил куни қўшимча жавобгар А.Саидовга тегишли бўлган “Tracker” русумли автотранспорт воситаси ҳамда А.Қодировга тегишли бўлган турар-жой бино-иншоотлари хатланган.