Қулоқларни мақомга ўргатайлик – Отабек Ҳасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, олимлар, ёзувчи, шоирлар, санъаткорлардан иборат зиёлиларни томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида “Маърифат боғи”ни ташкил этиш олдидан маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов сўзга чиқиб, халқимизни мақом эштишга ундади.

“Инсонни моддий қашшоқликдан олиб чиқиш йўллари кўп. Аммо маънавий қашшоқликдан олиб чиқиш қийинроқ.

Сайхунободда иқтисодий уйғониш бошланган эди. Энди эса биз маънавий уйғотамиз. Миллатни уйғотиш учун бизга зиёллар кўмак беради. Зеро, зиёли уйғонса миллат уйғонади.

Биз” Маърифат боғи”га радиоузеллар ўрнатдик. Шунингдек бу каби радиоузелларни туманнинг барча маҳаллаларида ўрнатмоқчимиз. Ушбу йўналишда ҳам Сирдарё тажрибасини йўлга қўямиз. Шундан сўнг ушбу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам жорий этиш режалаштириляпти. Яъни маҳаллада мақом янграб туради. Маҳалла мақомдан бошланади. Қулоқларни мақомга ўргатайлик, кейин хиргойи қилиб юришади”, деди Отабек Ҳасанов.