Жаҳон банки Ўзбекистонга $145 млн қарз бермоқда

Имтиёзли кредит жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш шунингдек, қурилиш секторида “яшил” энергияга инвестицияларни жалб қилишга сарфланади.

Жаҳон банкининг ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 143 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.Ушбу маблағлар мамлакат ҳукумати томонидан жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини молиялаштириш ва қурилиш секторида “яшил” энергияга инвестицияларни жалб қилиш бўйича институционал ва норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш учун сарфланади.Имтиёзли молиялаштириш Ўзбекистон ҳукуматига Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи халқаро тараққиёт ассотсиацияси (хТА) томонидан паст фоиз ставкаси бўйича 30 йил муддатга, шу жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан тақдим этилади.

“Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган ушбу янги лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб жамоат биноларининг энергия самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Лойиҳа бинолар секторининг ўзгарувчан иқлим шароитларига тайёргарлигини ошириш, энергия сарфини камайтириш ва атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришга ёрдам беради”, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Лойиҳа Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва унинг бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (ТЕЖ) томонидан амалга оширилади. Жамғарма 2020 йилда иқтисодий, ижтимоий ва турар-жой соҳаларида инвеститсияларни жалб қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ташкил этилган.