Мирзиёев қорақалпоқ депутатларига эътироз билдирган

Нукусдаги оммавий намойишларни бостириш учун у ерга борган президент Шавкат Мирзиёев конституция лойиҳасини тасдиқлаган депутатларга эътироз билдирган.

«Салгина эътирозим — ўзларинг бош бўлиб, ўзларинг ташаббус билан чиқиб, ўзларинг қўл қўйиб, ўзларинг тасдиқлагансизлар. Мен ҳар сафар очиқ-ку, нега телефон қилиб айтмадинглар, одамлар норози бўляпти деб. Мен ҳам одамман-ку», деган давлат раҳбари.

Айни пайтда Қорақалпоғистондаги вазият тўлиқ назоратга олинган, даъватчилар 2 кунга бормай бостирилган.

Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги оммавий тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ гумондор ушланган ва уларга нисбатан жиноий иш очилган.