Афғонистондаги спорт залларда ташриф буюрувчилар 3 ёш тоифасига бўлинади

«Толибон» ҳаракати спорт залларда эркакларни 18 ёшгача бўлган ўсмирлар билан бир вақтда машқ қилишини тақиқлади. Бу ҳақда «Aamaj News» хабар берди.

Ҳиротдаги спорт заллари эгаларидан вазиятни назоратга олиш сўралган. Фитнес ўқитувчилари ташриф буюрувчиларни 3 ёш тоифасига бўлиши керак: 18 ёшгача, 18–21 ёш ва 21 ёшдан катта.

Шу билан бирга, «Толибон» ҳаракати машғулотлар пайтида мусиқа тингламаслик, деворлардан бодибилдингчиларнинг плакатларини олиб ташлашни буюрган. Бундан ташқари, эркаклар ибодат қилиш учун танаффус қилиши зарурлиги келтирилган.