Афғонистонда вабога чалинганлар сони олти мингдан ортди

Афғонистоннинг жануби-ғарбий вилоятларида вабога чалинганлар сони олти мингдан ортди. Бу ҳақда «Hasht e Subh Daily» хабар берди.

Қандаҳор, Ҳилманд, Урузгон ва Зобул вилоятларидаги манбаларга кўра, беморларнинг аксарияти болалар ва уларнинг 100 нафардан ортиғи вафот этган. Мамлакатда вабога чалинганлар кўпаётганига қарамай, шифокорлар ва дори-дармонлар етарли эмас.

Тўрт вилоятнинг соғлиқни сақлаш бошқармаси Зобулда 4000, Ҳилмандда 1200, Қандаҳорда 770 ва Урузгонда 95 киши касалланганини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Афғонистонда вабо тарқалиши ортидан қўшни давлатлар билан чегерасида тиббий назоратни кучайтирган.

Вабо – vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган ўткир инфекция. Кўпинча у ифлосланган сув ёки денгиз маҳсулотлари орқали юқади.