Қорақалпоғистонда янги ички ишлар вазири ўз фаолиятини бошлади

Қорақалпоғистон Республикасига ички ишлар вазири тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар берди.

Хабар берилишича, Бахтияр Торебеков Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Бу лавозимгача Бахтияр Торебеков Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

26 июл куни полковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинган эди.

У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон прокурори Фарҳод Алламбергенов ишдан олиниб, унинг ўрнига Эркабой Тожиев тайинлангани хабар қилинган эди.

Дилбар Ражабова тайёрлади