Тошкент вилоятида 14 ёшли ўспирин 15 ёшли қариндошини отиб қўйди

Тошкент вилояти Паркент туманида 2 август куни 14 ёшли Э.Э. тоғасининг 15 ёшли ўғлини отиб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2008 йилда туғилган Э.Э. Паркент тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан.

Шундан сўнг 14 яшар Э.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб 15 ёшли М.Т.ни чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган.