Крокусдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган 12-шаҳснинг укаси ҳам ҳибсга олинди

Crocus City Hall’даги теракт бўйича яқинда нафақат Жумохон Қурбонов, балки унинг укаси Сухроб Қурбонов ҳам ҳибсга олинди, деб ёзади «РИА Новости» ака-ука яшаган ётоқхона ходимига таяниб.

Ҳибсга олинганидан кейин Сухроб ётоқхонага қайтиб келмади.

Тергов маълумотларига кўра, Жумохон Қурбонов терактда айбланаётганларни алоқа воситалари ва ҳисоб-китобларни тўлаш учун пул билан таъминлаган. Унинг Крокусдаги терактга алоқадорлиги ҳақида бошқа тафсилотлар йўқ.

Сухроб аввалроқ майда безорилик учун жиноий жавобгарликка тортилган, бироқ ҳозирча унга терактга алоқадорликда айбланаётгани аниқ эмас.