Гормонал баланс мувозанати ўзгариши ( ҳомиладор аёлларда, юз, бўйин ва қорин соҳасига доғ тушиши билан кузатилади);
Пешоб ажратиш йўли ҳамда жигардаги ўзгаришлардаги тери пигментацияси (қўл кафти юзасидаги майда доғлар, юз ёноқларига ёйилгани);
Қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар, сийдик қопи яллиғланиши, авитаминоз ҳам доғ юзага келтириши мумкин. (Пешона икки чаккаси, қўл кафти ёки оёқдаги доғ);
Қуёшда узоқ вақт тобланиш меланин синтезини фаоллаштиради. Бу эса асосан юзда доғ пайдо бўлишига олиб келади. (Ёноқ, бурун атрофидаги доғ, куракдаги майда сепкил);
Стресс ва асабийлик. Маълумотларга кўра асабий кишиларда доғ пайдо бўлиши кўпроқ кузатилади. (Бўйин соҳаси, қулоқ атрофида юзага келган доғлар);
Ташқи муҳит таъсири, иш фаолияти кимёвий моддалар билан боғлиқ бўлса, нотўғри танланган пардоз воситалари, ўринсиз бажарилган косметик муолажалар ҳам доғ тушишига олиб келади.