Эрта туриш ва муваффақиятга эришишнинг бирдан бир йўли. Бу ўтказилган тадқиқотлар натижасида исботланган. Чунки эрта уйғонган одамлар кеч турганларга қараганда анча фаолроқ бўлиб, кун давомида диққатли бўлиши баробарида, когнитив қобилиятга эга бўлишади.
Энг муҳими, кимдир ибодат қилиш учун, кимдир ишга кеч қолмаслик учун, яна кимдир эрталаб дарс тайёрлаш ёки бадантарбия билан шуғулланиш учун барвақт туришга интилади.
Айниқса, олий ўқув юртига киришга тайёрланаётган абитуриентлар учун эрта туриш жуда муҳимдир. Ҳеч қандай иши бўлмаган одам учун ҳам эрта туриш зарар қилмайди.
Ҳаким зотлар, эрта туриш инсон ризқини кўпайтиради, деганлар. Бу ҳақиқатдан ҳам рост. Чунки эрта турган одамнинг ишида уним, вақтида эса барака бўлади.
Яна бир гап, кайфиятнинг кўтаринки, руҳан тетик бўлишнинг сири ҳам уйқудан эрта уйғонишда. Шунинг учун эрта туришнинг зарурати ва фойдалари ҳақида олдиндан аниқ тўхтамга эга бўлиш керак. Чунки эрталаб туриб, нима билан шуғулланишни билмайдиган, аниқ режаси йўқ инсонда яна уйқуга кетиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади.
Ақл яхши ишлайдиган пайт ҳам, аслида тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган ҳар қандай кишининг ақли янада тиниқ бўлиши баробарида, ғайратли ва шижоатли бўлади.
Эрталаб туришда нафақат жисмоний, балки руҳий фойдалар ҳам жуда кўп. Эрта турган одамда ҳаётга муҳаббат, ўзига ишониш каби муҳим туйғулар кучли бўлади. Қолаверса, узоқ умр керувчиларнинг аксарияти эрта туришга одатланган одамлар бўлгани ҳам илмий ҳақиқатдир.