Буюк Британиялик тадқиқотчилар гуруҳи саломатлик учун жисмоний машқлар бажаришдан бир муддат воз кечса инсон организмида нима рўй беришини аниқлади, деб ёзмоқда EurekAlert! Илмий янгиликлар портали.
Мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланиб келаётган киши 14 кун машқ бажармай қўйса, танасида қатор метаболик ўзгаришлар рўй беради.
Бу ўзгаришлар эса, хроник касалликлар ривожланишига йўл очади.
Гап, хусусан, юрак-қон томир касалликлари ва иккинчи турдаги қандли диабет ҳақида кетмоқда.
Тадқиқот давомида мутахассислар соғлом, жисмоний фаол ҳаёт тарзига эга ва ўртача ёши 25 бўлган 28 нафар одамни кузатди. Уларнинг барчасига жисмоний фаоллигини ўлчовчи билагузук тақиб қўйилди.
Текширув якунида олимлар жисмоний фаолликдаги узилиш, ҳаттоки, қисқа муддатли бўлса ҳам саломатликда негатив акс этади, деган хулосага келди.