Европада бир неча ҳафта давом этган юқори ҳаво ҳарорати ҳамда қурғоқчилик фақатгина ўлимларга сабабчи бўлиб қолмади.
Денгиз ва кўлларнинг қуриши кемалар фаолиятининг оқсашига олиб келди. Шунингдек, жониворлар ҳаётига хавф солди, қолаверса, сувга кўмилган айрим “Хазиналар” нинг сув юзига чиқишига сабаб бўлди. Бироқ юзага чиққан ушбу “Хазина” ларнинг ҳаммаси ҳам яхшиликдан дарак бермайди. Жумладан, “Очлик тошлари”…
Бу тошлар денгизлардаги сув сатҳининг пасайганлигидан дарак беради, ёзувлар огоҳлантириш сифатида тошларнинг устига ўйиб ёзилган.
“Мени кўрсанг, йиғла!”
Чехия ва Германия ўртасидан оқиб ўтувчи Элба дарёсидан шу сингари кўплаб тошлар юзага чиқди. Ушбу тошларнинг бирининг тарихи 15 юз йилликкача боради. Бу тошга “Мени кўрсанг, йиғла!” деган ёзув битилган. Сербиядаги Туна денгизида сув сатҳи пасайиши натижасида Иккинчи Жаҳон Урушидан қолган ва ичида ҳалигача портловчи моддалар мавжуд бўлган чўкиб кетган кемалар юзага чиқди. Прахово шаҳри яқинларидан топилган кемалар, 1944 йилда чўкиб кетган Нацистлар флотига оидлиги маълум бўлди. Сув сатҳи пасайгани сари янаям кўпроқ кемалар сув юзига чиқиши тахмин қилинмоқда.
Италиядаги По денгизидан эса портламай қолган ўқ дорилар топилди. Ушбу денгизнинг яқин атрофида яшаётган 3 минга яқин аҳоли бошқа жойга кўчишга мажбур бўлди. Мутахасислар Иккинчи Жаҳон Урушидан қолган портламаган бомбаларни ишончли жойда ўз назоратлари остида портлатишган.
Шунингдек, По денгизида немисларга тегишли бўлган ва 1943 йилда чўкиб кетган кемаларга юк ташувчи улкан қайиқ топилган. Сув яна бироз пасайса, ушбу қайиқ янада аниқ кўзга ташланади.
Римдаги Тибер дарёсида сувнинг камайиши натижасида тарихий кўприк қолдиқлари юзага чиқди. Ушбу кўприкнинг 50 йилларда император Неро томонидан барпо эттирилганлиги тахмин қилинмоқда. Авваллари кўприкнинг баъзи қисмларигина кўринарди, эндиликда у аниқ кўзга ташланади. Бу тарихий кўприк, Витторио Эммануел 2 Кўпригининг остидадир.
Испанияда эса Валдеканас ҳавзасида 5 минг йилликдан қолган тик ҳолатдаги тошлар мавжуд. Тошлар чамбарак шаклида жойлаштирилган. Улар 1926 йилда кашф қилинган эди, бироқ улар 1963 йилда сув остида қолиб кетганди. Ўшандан буён ушбу тошлар фақат 4 маротаба сув юзига чиқди. Испаниядаги яна бир ҳавза сувининг қуриши оқибатида кўринишидан мўжаз бир қишлоқ тасаввурини берадиган манзара юзага чиққан эди.
Англиянинг Жануби-Ғарбий қисмида жойлашган Коллифорд кўли ҳавзасида эса қадимий дарахтларнинг қолдиқларини кўриш мумкин. Бу минтақа 1980 йилда сув остида қолганди.