Одамлар орасидаТурли мавзуда

Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси ўзини осди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси матбуот котибининиг маълум қилишча, ўқувчи воқеа натижасида вафот этган.

Ўқувчи жонига қасд қилгани бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат Нишон  тумани Прокуратураси масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилмоқда. 

Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳам вазиятга муносабат билдириб, идора масъул ходимлари юзага келган ҳолатдаги жараён сабаблари юзасидан ўрганиш ишларини атрофлича ўрганаётганини маълум қилди.

Кўпроқ юкланг

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button