Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма бўлди

Бугун, 14 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг яна бир участкасида чегарачилар ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати хабарберди.

Қирғизистон томонининг маълум қилишича, 14 сентябрь куни тожик чегарачилари Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Баши ҳудудидаги чегаранинг белгиланмаган қисмига ҳам кириб, “жанговар позицияларини эгаллаган”. Қирғизистон ҳарбийларининг ҳудудни тарк этиш талабига жавобан Тожикистон чегарачилари ўт очган, шундан сўнг отишма бошланган.

Қирғизистон томонида икки ҳарбий хизматчи яраланган.

Томонлар вакиллари ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.